Skip to main content
Yangiliklar

Жаҳон чемпионати. Иккинчи кунда қайси таэквондочиларимиз жанг қилишади?

By 08.08.2019February 17th, 2020No Comments

7 август куни Тошкентда таэквондочи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олганидан хабарингиз бор. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркиб билан (20 нафар спортчи) иштирок этмоқда. Дастлабки кунги мусобақаларда ўзбекистонлик 5 нафар таэквондочи даянга чиқди. Тўрт нафар ҳамюртимиз нимчорак финалда мағлуб бўлган бўлса, Мубина Маъмуржонова чорак финалда имкониятни бой берди.

Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида Ўзбекистон шарафини қуйидаги 5️⃣ нафар таэквондочи ҳимоя қилади.

-3️⃣3️⃣ кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини Муҳаммадамин Алиев (https://t.me/uzbtaekwondowt/510) ҳимоя қилади. Қуръага кўра спортчимизнинг 1/16 финалдаги рақиби британиялик Оуен Блант бўлади. Ушбу жанг ғолиби нимчорак финалда Хулио Мигель Сапата (Филиппин) – Шохруз Норов (Тожикистон) жуфтлиги ғолибига қарши жанг қилади.

-3️⃣7️⃣ кг вазн тоифасида юртимиз шарафини Аброр Ўлмасов (https://t.me/uzbtaekwondowt/511) ҳимоя қилади. Ҳамюртимиз Жаҳон чемпионатини 1/32 финалда қирғизистонлик Ярослав Романовга қарши баҳс билан бошлайдиган бўлди. Ушбу баҳс ғолиби 1/16 финалда қозоғистонлик Тамирлан Тлеулес билан тўқнаш келади.

-5️⃣3️⃣ кг вазнда таэквондочимиз Самандар Ҳамдамов (https://t.me/uzbtaekwondowt/512) мусобақани нимчорак финалда болгариялик Денис Димитровга қарши жанг билан бошлайдиган бўлди.

-4️⃣1️⃣ кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Лайло Зайниддинова (https://t.me/uzbtaekwondowt/513) 1/16 финалда тожикистонлик Гулноза Максумовага қарши даянга чиқади. Ушбу баҳсда ғолиб чиққан таэквондочи нимчорак финалда мисрлик Яна Элманзалви билан жанг қилади.

-4️⃣7️⃣ кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Ситора Муҳаммад Ғулом Расул (https://t.me/uzbtaekwondowt/513) 1/16 финалда болгариялик Алина Иванова билан тўқнаш келади. Бу жангда ғолиб чиққан спортчи нимчорак финалда қозоғистонлик Мария Севостянова ҳамда кореялик Юн Хи Чэ жанги ғолибаси билан жанг қилади.