Skip to main content
Yangiliklar

Жаҳон чемпионати. Иккинчи кунни ғалаба билан бошладик

By 08.08.2019February 17th, 2020No Comments

Кеча Тошкентда бошланган кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари старт олди.

-3️⃣7️⃣ кг вазн тоифасида ?? юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Аброр Ўлмасов Жаҳон чемпионатини 1/32 финалда ?? қирғизистонлик Ярослав Романовга қарши баҳс билан бошлади. Унда Аброр рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 33:3 ҳисобида ғалабага эришиб кейинги босқичга чиқди.

Энди Аброр Ўлмасов 1/16 финалда ?? қозоғистонлик Тамирлан Тлеулес билан тўқнаш келади.