Skip to main content
Yangiliklar

Кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионати. Дастлабки кунда 3та медаль қўлга киритилди!

By 25.08.2022No Comments

24 август куни Вьетнам пойтахти Хошимин шаҳрида кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди.

Қувонарлиси дастлабки кунда уч нафар ҳамюртимиз совриндор бўлди.

-37кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Валерия Хегай барча рақибаларини таслим қилди ва ОЛТИН медалга сазовор бўлди.

-65кг вазнда ўзбекистонлик Аҳаджон Мухторов мусобақада финалга қадар етиб борди ва КУМУШ медални қўлга киритди.

-44кг вазн тоифасида эса ҳамюртимиз Мубина Бабасаидова ярим финал босқичига қадар етиб борди ва БРОНЗА медали соҳибасига айланди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати