Skip to main content
Yangiliklar

Кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионати. Иккинчи кунда 2та ОЛТИН медаль!

By 25.08.2022No Comments

24 август куни Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди.

Иккинчи кунда ҳам худди биринчи кунгидек уч нафар ҳамюртимиз совриндор бўлди.

-45кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Беҳруз Салимов барча рақибаларини таслим қилди ва ОЛТИН медалга сазовор бўлди.

+65кг вазнда ўзбекистонлик Жавоҳир Хидоятов ҳам мусобақада барчадан кучли эканини исботлади ва ОЛТИН медални қўлга киритди.

-55кг вазн тоифасида эса ҳамюртимиз Аминахон Камалова ярим финал босқичига қадар етиб борди ва БРОНЗА медали соҳибасига айланди.

Икки кун якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 3та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медали мавжуд.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати