Yangiliklar

Пара таэквондочиларимиз қитъа биринчилигида олтита медалга сазовор бўлишди

By 25.08.2022 No Comments

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида пара таэквондо бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган терма жамоамиз вакиллари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида Эрондан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритишди.

Ўзбекистон Осиё чемпионатининг энг яхши жамоаси, бош мураббийимиз Бобур Қўзиев эса мусобақанинг энг яхши тренери номига лойиқ кўрилди. Ғолиб ва совриндорлар:

🥇Олтин:
-63 кг: Қудрат Ҳайдаров
+65 кг: Гулжаной Наимова

🥈Кумуш:
-47 кг: Зиёда Исоқова

🥉Бронза:
-63 кг: Қудрат Суюнов
-70 кг: Асил Ҳусанов
+80 кг: Асад Анваров