Skip to main content
Yangiliklar

Шуҳрат Салаев – Осиё чемпиони! Ўзбекистонда 4та ОЛТИН МЕДАЛЬ!

By 27.06.2022No Comments

Жанубий Кореяда таэквондо бўйича Осиё чемпионати якунига етиб бормоқда.

Бироз аввал 80кг вазн тоифасида ўзбекистонлик таэквондочи Шуҳрат Салаев финалда иорданиялик Солиҳ Ал Шарабатига қарши даянга чиқди ва жуда муросасиз кечган баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда Осиё чемпиони бўлди!

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида жами 4та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Салаев дастлаб чорак финалда хитойлик Жанг Каи таслим этилди – 2:0. Ярим финалда Салаев қозоғистонлик Нурлан Мирзабаевни кескин ўтган баҳсда 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати