Skip to main content
Yangiliklar

Осиё чемпионати. Шуҳрат Салаев – финалда!

By 27.06.2022No Comments

Жанубий Кореяда таэквондо бўйича Осиё чемпионати якунига етиб бормоқда.

Бугун 80кг вазн тоифасида ўзбекистонлик таэквондочи Шуҳрат Салаев ўз иштирокини бошлади. Дастлаб чорак финалда хитойлик Жанг Каи таслим этилди – 2:0. Ярим финалда Салаев қозоғистонлик Нурлан Мирзабаевни кескин ўтган баҳсда 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Финалда Шуҳрат Салаев иорданиялик Солиҳ Ал Шарабатига қарши даянга чиқади.

63кг вазн тоифасида Нияз Пулатов биринчи босқичда гонконглик Ко Чун Хонгни 2:0 ҳисобида таслим қилди. Чорак финалда хитойлик Лианг Юшуаига имконият бой берилди – 1:2.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати