Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистон таэквондочиларидан навбатдаги СУПЕР натижа ёхуд Жанубий Корея доғда қолдирилди!

By 27.06.2022No Comments

Бугун Жанубий Кореянинг Чунчон шаҳрида таэквондо бўйича XXV Осиё чемпионати якунига етди.

Қувонарлиси унда Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди ва жами 4та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медалини қўлга киритди.

Улуғбек Рашитов, Жасурбек Жайсунов, Никита Рафалович ва Шуҳрат Салаев барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлишди ва терма жамоамиз ҳисобига 4та ОЛТИН МЕДАЛни қўшиб қўйди! Бунгача мустақил Ўзбекистон тарихида ҳеч қачон Осиё чемпионатида 4та олтин медаль қўлга киритилмаган эди!

Яна бир фахрланадиган жиҳат: ўзбекистонлик эркак таэквондочилар таэквондо ватанида яъни Жанубий Кореяда таэквондо ватанида катта бўлган спортчиларни олтин медаллар сони бўйича доғда қолдира олишди 4:3! Бундан ташқари эронлик эркак таэквондочилар бу Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчиларга ҳеч қандай қаршилик қила олишмади ва биронта олтин медални қўлга кирита олишмади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати