Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекона меҳмондўстлик

By 23.02.2021No Comments

Албатта бу борада кўпроқ бошқа соҳалар тушунилади лекин Таэквондо WT бўйича мамлакатимизда асосий таркиб спортчиларимиз билан йиғинни ўтказаётган 🇺🇦 Украина, 🇬🇪 Грузия ва 🇦🇫 афғонистонлик кўзга кўринган таэквондочилар учун бугун ўзгача кун булди десак хато қилмаган бўламиз. Чет эллик спортчиларга Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси бой миллий меросимиз, турли анъаналаримиз, хилма-хил мевалардан тортиб, бир-биридан ширин таомларни, ҳунармадлик асосида қўл меҳнати билан тайёрланган ишларининг кўргазамасини ташкил этишди. Кутилмаган ва ажойиб тадбир чет эллик спортчилару, мураббийларни лол қолдиргани бор гап. Бир пиёла чой устида улар дилдан суҳбатлашишди. Машғулотлардан кейинги руҳий толиқиш ва жисмоний зўриқишни йўқотиш учун уларга миллий рақс намуналари ижро этган спортчиларимизни кўриб кўзингиз қувнайди. Албатта машғулотлар ўз йўлига, лекин қайси бир меҳмон келмасин биз ҳамиша қўлимиз кўксимизда уларни меҳр билан қарши оламиз. Бу ҳол бугунги тадбирда ҳам ўз аксини топди. Тадбир якунида меҳмонларга Ўзбекистон тарихини ўзида акс эттирувчи эсдалик совғалари тақдим этилди.

Сайёҳлик ва туризм иқтисодий ривожланишнинг драйвери яъни ҳаракатлантирувчи кучи экани ва бу ижтимоий ривожланишга кенг йўл очиши шубҳасиз. Демак спортда ҳам бу давом эттирилса ижобий самарага эришилиши шубҳасиз. Буни бугун ташкил этилган тадбир ҳам исботлаб турибди.

 

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати