Skip to main content
Yangiliklar

Навоийда болалар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида вилоят вилоят очиқ мусобақаси бўлиб ўтди

By 22.02.2021No Comments

Жорий йилнинг 17-20 февраль кунлари Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Навоий вилояти бўлими, Навоий яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактабида 2004-2006, 2007-2009, 2010-2011, 2012-2013 йиллар ўртасида вилоят очиқ чемпионат мусобақаси бўлиб ўтди, мусобақада Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар спорт клублари спортчилари жами 485 нафар спортчилар беллашишди.

Мусобақа якунида барча совриндорлар медаллар ва дипломлар билан тақдирланишди.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати