Skip to main content
Yangiliklar

Устуворлик – Олимпиаданинг хавфсизлиги

By 23.02.2021No Comments

Токио-2020 Ташкилий қўмитасининг янги раиси Сейко Хасимото Ўйинларни ўтказишда устуворлик хавфсизликни таъминлаш эканлигини таъкидлади. У бунгача Япониянинг Олимпиада вазири лавозимини эгаллаб турган эди.

Сейко Хасимото конькида югуриш бўйича тўрт марта қишки Олимпия ўйинларида ва уч марта велосипед спортида ёзги Олимпиада иштирокчиси ҳисобланади. У Токио-2020 Ташкилий қўмитасининг раиси этиб сайланганидан кейин бўлажак Олимпиадани муваффақиятли ўтказиш учун ҳамма чоралар кўрилишини билдирди.

«Шундай қилиш керакки, Олимпия ўйинлари муваффақиятли ва хавфсиз ўтиши керак», – таъкидлади Сейко Хасимото.

Сейко Хасимото 1964 йилда Токиода ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилишидан беш кун аввал туғилган. Шуниси қизиқки, Сейко Хасимото исмининг биринчи иероглифи «сейка» – «муқаддас» ёки «Олимпия машъаласи» иероглифига мос тушиб қолган.