Skip to main content
Yangiliklar

❓Қандай қилиб машқ қилмасдан калория сарфлаш мумкин?

By 25.01.2021No Comments

🌡Хона ҳароратини паст даражада сақланг, айниқса ухлаётганда. Совуқ ҳаво жигарранг ёғ миқдорини оширади, бу танани иситиш учун энергия сарфлайдиган ёғ тўқималарининг бир тури. Олимлар катталарда 50-100 г жигарранг ёғ энергия сарфини кунига 150-300 ккал га оширишини аниқладилар.

📌Полда ўтиринг. Агар телевизорни юмшоқ диван ёки стулда эмас, балки полда ўтириб кўрсангиз, танани маълум бир ҳолатда ушлаб туриш учун мушаклар кўпроқ ишлайди ва бу кўпроқ энергия талаб этади.

📌Сақич чайнаш соатига 11 ккал энергияни сарфлашга сабаб бўлади. Сақич камроқ калория истеъмол қилишга ҳам ёрдам беради.

📚Янги билимларни эгалланг. Мия тинч ҳолатда кунига тахминан 420 ккал сарфлайди ва танадаги барча глюкозанинг тахминан 60 фоизидан фойдаланади. Кучли ақлий меҳнатда эса сарфланадиган калория миқдори янада ошади.