Skip to main content
Yangiliklar

МОҚ раиси «ЖАР» стадионидаги шароитлар билан танишди

By 27.01.2021No Comments

Футбол бўйича янги мавсум яқинлашиб келмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига футбол бўйича Олимпия терма жамоамизни ҳозирдан тайёрлаш борасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилаётганидан хабарингиз бор.

Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов жамоанинг уй учрашувларини ўтказиш учун номзод стадионлардан бирига ташриф буюрди. Пойтахтимиздаги «ЖАР» стадиони халқаро талабларга жавоб бера оладиган, қулай шароитларга эга ўйингоҳлардан бири бўлиб, ҳозирда ушбу аренада ҳеч бир клуб ўз уй учрашувларини ўтказмайди. «ЖАР» Про-лигада тўп суриши кутилаётган “Олимпик” жамоасининг уй ўйинларини ўтказишга номзод стадионлардан бири сифатида қаралмоқда. Ташриф давомида МОҚ раиси стадионнинг бу борадаги имкониятлари билан яқиндан танишди.

Маълумки, ҳозир футболда мавсумлар оралиғидаги танаффус бўлиб, жамоалар бўлажак чемпионатга тайёргарлик олиб боришмоқда. Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни пайтда ушбу стадионда йиғин ўтказяпти. Рустам Шоабдураҳмонов ташриф чоғида жамоа бош мураббийи Нўмон Ҳасанов билан учрашиб, Наманган клубига янги мавсумда омад тилаб ўтди.