Skip to main content
Yangiliklar

Халқаро Камбағалликни бартараф қилиш куни

By 17.10.2020No Comments

Камбағалчиликка қарши курашиш халқаро куни тарихи 1987 йил 17 октябрь куни билан бевосита боғлиқ Инсон ҳуқуқлари бўйича қабул қилинган 1948 йилдаги умум декларацияга биноан зўравонлик, очарчилик, камбағалчиликдан ҳалок бўлган инсонларни хотирлаб, ушбу куни 100 мингдан ортиқ киши Парижнинг Трокадеро майдонида йиғилган эди. Йиғилганлар камбағаллик бу – инсон ҳуқуқларини поймол қилинишининг яна бир кўринишилигини намоён қилишган. Ушбу сўзлар ҳаттоки хотира тошига ҳам битилган. Шу вақтдан бошлаб, 17 октябрь куни кам таъминланганликка қарши курашувчи одамлар йиғиладиган бўлишган. Бундай тошлар кўпгина давлатларда мавжуд. Ассамблея ўзининг резолюциясида давлат ва нодавлат ташкилотларни бундай масалаларда кўмак беришига чақирган. 17 октябрь бева бечораларга Бирлашган миллатлар ташкилоти билан биргаликда холис ёрдам беришда жуда катта имкон яратилиши давлатларнинг ўз миллатлари аҳолисига кўпроқ эътибор беришга чорлайди.