Skip to main content
Yangiliklar

Перуджа да шоколадлар фестивали

By 17.10.2020No Comments

17 октябрь Перуджадаги шоколадлар фестивали (Италия)да Европадаги энг катта шоколадлар байрами ҳисобланади. У ҳар йили “Еврошоколад” номи билан октябрь ойида нишонланади. Баъзида бир ҳафтагача давом этади. Италияда кўпгина ширинликлар, шоколадлар бўйича мутахассислар йиғилганлиги сабабли Перуджада ҳам катта байрам қилиб нишонланади. Италиянинг ушбу шаҳари фестивал ўтказишга танлангани ҳам бежиз эмас. Перуджа – Италиядаги йирик шоколад ишлаб чиқарувчи –-«Perugina» компаниясининг ватани. Таниқли «Baci» конфетлари (таржимада “бўса” ) шу шаҳарда ишлаб чиқилади. Фестивални ташкилотчиси Эудженио Гуардуччи – компания директори саналади. Мюнхендаги Октоберфест фестивалида ўсмирлик даврида иштирок этиб, ўз шаҳрида ҳам шундай бир фестивал ташкил этиш нияти туғилади. 1993 йилдан бошлаб ўтказиб келинадиган бу шоколад фестивали шундай тарзда яралган. Фестивал эмблемасини тарихи эса 17 асрларга бориб тақалади. Шундай тарзда у РИМни, сўнг эса Ватикан папаларини ҳам кўнглини олиш даражасига етади. Ҳаттоки улар ўз рўзаларида ҳам уни истеъмол қилиш даражасига кўтарилади. «Eurochocolate» дастури маданий, кулинария, хордиқ чиқариш тадюирлари билан бойитиб ўтказилади. Бу кунда шоколаддан турли кулинария маҳсулотлари (поадкалар, шоколад пасталари, батонлар, коньяк қўшилган иссиқ шоколадлар) тайёрланади. Бундай ширинликлардан шаҳарга келган туристлар, экспертлар, меҳмонлар баҳраманд бўлишади.