Skip to main content
Yangiliklar

2006 йил 16 сентябрда Ўзбекистон маданияти ва санъати кўргазмаси кошонаси барпо этилди

By 16.09.2020No Comments

Бинонинг тўрт томонига нақшинкор айвонлар ўрнатилган. Кўргазма бунёд этилишида пойтахтнинг қурилиш ташкилотлари ҳамда “Усто” бирлашмасининг ёғоч ўймакорлари иштирок этган. Кўргазмада халқимизнинг заргарлик, кандакорлик, пичоқчилик, гиламдўзлик, кулолчилик, зардўзлик, дурадгорлик каби ҳунармандчилик санъати соҳасида яратган асарлари кенг жой олган. Умумий майдони 1113м2 бўлиб, кўргазма учун ажратилган майдон ҳажми 1005 м2 ни ташкил этади. Кўргазма атрофида 20 гектарга яқин боғ бунёд этилиб, ободонлаштирилган. Боғда 2007 йилдан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳорга ҳайкал ўрнатилган. Кўргазма аждодларимиздан қолган бетакрор маданий ва маънавий меросимизни асраб-авайлаш, ривожлантириш ва кенг миқёсда тарғиб этишга хизмат қилади. Кўргазма экспозицияси мунтазам бойитилиб борилади. Бундан ташқари кўргазма залида маданий, маърифий тадбирлар ўтказилиб турилади. 2009 йил мартдан ушбу санъат кошонасида “Ташаббус” кўрик-танловининг “Энг яхши тадбиркор”, “Энг яхши фермер” ва “Энг яхши ҳунарманд” номинациялари бўйича шаҳар ва республика кўрик танлови ўтказилди.