Skip to main content
Yangiliklar

16 сентябрь – Xалқаро озон қатламини ҳимоялаш куни

By 16.09.2020No Comments

1994 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 16 сентябрни Xалқаро озон қатламини ҳимоялаш куни деб эълон қилди. Бу кун озон қатламини емирувчи моддалар тўғрисидаги Монреаль протоколи (баённомаси) нинг имзоланиши шарафига белгиланган.

Xалқаро озон қатламини ҳимоялаш кунининг шиори, “Осмонни асра, ўзингни ҳимоя қил – озон қатламини ҳимоя қил”. 1987 йил 16 сентябрда 36 давлат озон қатламини емирувчи моддаларни ишлаб чиқаришни камайтириш ва бутунлай тўxтатишлари кераклиги тўғрисида ҳужжат имзолашди. Давлатларга Монреаль протоколида (баённомасида) келтирилган мақсад ва вазифаларга таянган ҳолда фаолият юритишни тарғиб қилиш таклиф этилди.

Озон қатлами бу ерни қуёш нури ҳалокатини таъсиридан асраб сайёрада ҳаётни сақлаб қолишга ёрдам беради. Агар ушбу қатлам юпқалашса ердаги барча тирик жонзотларга биосферага xавф туғилади. Инсонга ултрафиолет нурларнинг тушишидан тери саратони, кўрлик ва бошқа касалликлар келиб чиқиши мумкин.

80- йилларда олимларнинг аниқлашларига кўра Антарктидада озоннинг умумий қисми икки марта камайганди. Озон қатлами юпқалашишига xлор оксиди таъсир қилади. У заводларда ишлатилади.