Skip to main content
Yangiliklar

Тошкент-2025. Осиё Олимпия Кенгаши бош директори Ҳусайн Ал-Мусаллам тайёргарликни юқори баҳолади

By 10.05.2022No Comments

Осиё Олимпия Кенгаши бош директори Ҳусайн Ал-Мусаллам Тошкентнинг 2025-йилда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига тайёргарлик даражаси ва суръатини юқори баҳолади. Доктор Ал-Мусаллам нафақат Қувайт Олимпия қўмитаси Бош котиби, балки Халқаро сузиш федерацияси президенти сифатида ҳам энг тажрибали ва нуфузли халқаро спорт мутасаддиларидан биридир.

Унинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан сув спортини оммалаштириш, шунингдек, махсус курслар ва мураббийлар алмашинувини ташкил этишда техник ёрдам кўрсатиш бўйича келишувларга эришилди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати