Skip to main content
Yangiliklar

Жума куни пойтахтимизда бирдагина иккита тарихий спорт воқеалари бўлиб ўтди

By 10.05.2022No Comments

Биринчидан, Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши, иккинчидан, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг 30 йиллигини нишонлаш. Спорт арбобларининг шаҳзодалар томонидан тақдирланишлари тез учраб турадиган ҳодиса эмас, аммо бу сафар айнан шундай бўлди. Ришод Собировга мукофотни Саудия шаҳзодаси Абдулазиз бин Турки ал Файсал топширган бўлса, Қатарлик Абдулраҳмон Тани Ал Кувари Армен Бағдасаровнинг хизматларини алоҳида белгилади. Ҳаммаси оддий: уларнинг иккаласи ҳам ООК вице-президентларидир. Дарвоқе, Саудия Арабистонининг яна бир шаҳзодаси Фаҳад бин Жалавий бин Абдулазиз Ал Сауд ООКда Таълим қўмитаси раҳбари лавозимида фаолият юритади ва шу ҳафтада у ҳам Тошкентга келди. ООКнинг бошқа аъзолари қатори улар учун ҳам иш сафарларининг асосий таассуротлардан бири Тошкентнинг 2025 йилда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига тайёрлаш бўйича кенг кўламли лойиҳаси бўлди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати