Skip to main content
Yangiliklar

Шерзод Ташматов мураббийлар штаби билан янги режаларни муҳокама қилди

By 12.01.2022No Comments

Бугун, 12 январь куни МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов янги мавсум режалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда Павел Хан бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штаби иштирок этди.

2022 йил барча спорт турлари қатори таэквондочиларимизни ҳам катта синов кутиб турибди. Суҳбатда олдинда турган Осиё ўйинлари ва Париж-2024га муносиб тайёргарлик кўриш, терма жамоанинг асосий таркибини саралаш каби масалаларга эътибор қаратилди.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати