Yangiliklar

“Uzbekistan Sport Awards-2021”. Улуғбек Рашитов – Йил кашфиёти, Павел Хан – йилнинг энг яхши мураббийи!

By 29.12.2021 No Comments

Бугун Тошкент шаҳрида жойлашаган “Hilton” меҳмонхонасида “Uzbekistan Sport Awards-2021” Миллий мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда жами 30 номинацияда ғолиблар аниқланди.

Қувонарлиси Ўзбекистон WT таэквондо терма жамоаси аъзоси, Токио Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов «Йил кашфиёти» совринига муносиб деб топилди.

Улуғбек Рашитовнинг мураббийи, Ўзбекистон WT таэквондо терма жамоаси бош мураббийи Хан Павел эса «Йилнинг энг яхши мураббийи” деб тан олинди.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати