Yangiliklar

2032 йилги ёзги Олимпия ўйинлари мезбони аниқланди

By 21.07.2021 No Comments

Токио шаҳрида старт олаётган XXXII ёзги Олимпия ўйинларидан аввал Халқаро Олимпия қўмитасининг 138-Сессияси ўз ишини олиб бормоқда. Бироз аввал унда 2032 йилги XXXV ёзги Олимпия ўйинларининг мезбон шаҳри маълум қилинди.

Делегатларнинг кўп сонли овози билан Австралиянинг Брисбен шаҳри 2032 йил бўлиб ўтадиган XXXV ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларини қабул қиладиган бўлди. Бу йўлда Индонезия, Ҳиндистон ва Қатар каби давлатларнинг шаҳарлари рақобат олиб боришди.

Эслатиб ўтамиз, Австралия ўз тарихида бунгача 2 бор (Мельбурн-1956 ва Сидней-2000) Олимпия ўйинларини қабул қилган. Токио ва Брисбен шаҳарлари орасидаги Олимпия ўйинлари 2024 йил Париж ва 2028 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.