Yangiliklar

Токио-2020: Мусобақалар бошланди

By 21.07.2021 No Comments

Токио-2020 XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг илк беллашувларига старт берилди. Гарчи Расмий очилиш маросимига 2 кун вақт қолган бўлса ҳам бугундан бир қатор йўналишларда саралаш беллашувлари бошланди.

Мазкур Олимпия ўйинларининг дастлабки беллашуви Олимпия оиласида дебют қилаётган бейсбол бўйича ўтказилди. Унда Австралия ва Япония аёллар жамоаси баҳс олиб борди. Мезбонларнинг катта устунлигида ўтган беллашув 8:1 ҳисобида кунчиқар юрт вакилларининг фойдасига ҳал бўлди.

Шунингдек, кун давомида бейсболдан ташқари аёллар футболи бўйича бир қатор учрашувлар ўрин олган. Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг тантанали очилиш маросими 23 июль куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.