Skip to main content
Yangiliklar

Светлана Осипова – Олимпиадага йўлланма олди ёхуд Ўзбекистон таэквондосида янги саҳифа!

By 22.05.2021No Comments

Иордания пойтахти Амман шаҳрида осиёлик таэквондочилар учун Токио-2020 учун лицензион турнир бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада +67кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Светлана Осипова иштирок этди. Бироз аввал ҳамюртимиз филиппинлик Кёрсти Алорага қарши жанг қилиб 27:5 ҳисобида ғалабага эришди ҳамда Токиодаги Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди.

Шундай қилиб, Токиодаги Олимпия ўйинларида Ўзбекистондан бир йўла тўрт нафар таэквондочи иштирок этадиган бўлди. Бу мустақил Ўзбекистон таэквондоси учун янги рекорд натижа бўлди.

Ушбу ғалаба билан Светлана Осиповани ва бутун Ўзбекистон халқини табриклаймиз! Янги Ўзбекистон, янги ғалабалар!

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати