Skip to main content
Yangiliklar

Нигора Турсунқулова: “Токиога катта жамоа бўлиб бориш насиб қилсин!”

By 22.05.2021No Comments

Ўзбекистонлик таэквондочи Нигора Турсунқулова Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтган осиёлик спортчилар учун лицензион турнирда финалга чиқди ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди. Кетма-кет иккинчи бор олимпия ўйинларида қатнашадиган Турсунқулова Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизматига интервью берди.

“Олимпиадага йўлланма олганимдан жуда ҳам хурсандман! Нафақат ўзим учун, балки Улуғбек Рашитов учун ҳам икки карра хурсанд бўлдим. Юзимиз ёруғ бўлгани учун яратгандан миннатдорман.

Ушбу лицензияларни қўлга киритишда бизга ёрдам берган раҳбариятимизга, мураббийларимизга ва ота-оналаримизга минг раҳмат. Бугун жанглардан олдин Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов Иорданияга етиб келдилар ва залнинг ўзида бизни қўллаб-қувватлаб турдилар. Бу бизга албатта қўшимча куч берди.

Бугун даянга чиқадиган Светлана Осиповага ҳам омад тилайман. Ундан кейин уч нафра паратаэквондочиларимиз ҳам лицензион мусобақада иштирок этишади. Уларга ҳам максимал равишда лицензияларни қўлга киритишларини тилаб қоламан. Токиодаги Олимпиадага катта жамоа бўлиб бирга бориш насиб қилсин!”, – дейди Токио-2020 лицензианти Нигора Турсунқулова.