Skip to main content
Yangiliklar

Вазирликнинг бир гуруҳ ходимлари «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди

By 14.01.2021No Comments

Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан турли спорт мусобақалари ва байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ҳам бўлиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, вазир ўринбосари Нодир Муротов ҳамда вазирлик марказий аппарати ходимлари иштирок этишди.

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вазирликда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ соҳа фидойиларига кўкрак нишони ва ташаккурномалар топширилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан қуйидагилар «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди:

Усанов Зафар Бекназарович – Бошқарма бошлиғи

Бобоев Фаррух Ахмеджонович – Бошқарма бошлиғи

Зарифбаев Жасур Шавкатович – Бўлим бошлиғи

Джураев Умид Зафарович – Бошқарма бошлиғи ўринбосари

Рахманов Ойбекжон Эбадуллаевич – Бошқарма бошлиғи ўринбосари

Уразбаев Акбар Рустамович – Бош мутахассис

Ғуломназаров Санатилла Алиназар ўғли – Бош мутахассис

Ғайбуллаев Элдор Ғайбулло ўғли – Бош мутахассис

Шунингдек, кўп йиллардан бери фидоий меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар вазирлик раҳбариятининг ташаккурномалари билан тақдирланишди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати