Yangiliklar

Тоғ чанғиси: 2021 йилги спорт мавсумининг илк ғолиблари аниқланди

By 14.01.2021 No Comments

Ўзбекистонда тоғ чанғи спорти мусобақалари фақат Бўстонлиқ туманидаги “Чимён” спорт мажмуасида ўтказилади. Тоғ чанғичилари ҳар йили 2 марта (ёзда ва қишда) республика биринчилиги ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида куч синашадилар. “Қишки таътиллар”, “Чимён соврини” мусобақалари энг кучли тоғ чанғичиларини тўплайди.

Спорт устаси Ғайрат Эрметов ёшлар ўртасида Осиё чемпионатининг 2та кумуш медалига сазовор бўлган. 2004 йилги Ўзбекистон чемпиони Ксения Григорьева аёллар ўртасида етакчи тоғ чанғичисидир. Ўзбекистон Тоғ чанғи спорти уюшмаси (1998 йилда тузилган) Халқаро Тоғ чанғи спорти федерацияси (FIS) аъзолигига қабул қилинган.

2021 йил 11-13 январь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чимён” дарасида “Қишки таътил соврини учун” тоғ чанғиси бўйича Республика мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу масобақа Чанғи спорти Федерацияси, Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамда “12 ключей” Sport clubi ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда Тошкент шаҳри ва вилоятидан 45 нафар спортчи слалом йўналиши орқали ўзаро куч синашдилар.

2000-2002 йилда туғилган спортчилар ўртасида слалом машқи ғолиблари билан танишинг:

Ўсмирлар:

1. Асанов Муҳаммадали – 53,18

Қизлар:

1. Мирзалиева Ширин – 85,05

2003-2004 йилда туғилган спортчилар ўртасида слалом машқи ғолиблари

Ўсмирлар:

1. Тагаев Акберди – 72,27

2. Бегимов Дилмурод – 84,43

Қизлар:

1. Ковалёва Валерия – 53,35

2. Сайназарова Диляра – 75,84

2005-2006 йилда туғилган спортчилар ўртасида слалом машқи ғолиблари

Ўсмирлар:

1. Қушматов Муҳаммадали – 54,47

2. Баранов Артём – 59,57

3. Алимжанов Рузмат – 65,44

2007-2009 йилда туғилган спортчилар ўртасида слалом машқи ғолиблари

Ўсмирлар:

1. Асанов Самандар – 52,86

2. Раимкулов Роуан – 58,72

3. Баранов Кирилл – 64,20

Қизлар:

1. Режепова Сабина – 58,91

2. Морозова Елена – 62,07

3. Былым Вероника – 65,74