Skip to main content
Yangiliklar

Миллий антидопинг агентлиги Ўзбекистон таэквондо терма жамоасига семинар ўтказди

By 14.01.2021No Comments

Хабарингиз бор, айни пайтда таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жойлашган “Янгиобод” спорт базасида янги мавсумга тайёргарликни олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси қошидаги Миллий антидопинг агентлиги томонидан Ўзбекистон таэквондо WT терма жамоаси аъзоларига семинар ташкил этилди.

Мазкур семинар ADAMS системаси бўйича ўтказилди. Спортчиларга ушбу система бўйича батафсил маълумотлар берилди. Таэквондочилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати