Skip to main content
Yangiliklar

Қарши шаҳрида Қашқадарё вилояти бўлими йиғилиши бўлиб ўтди ва саралаш мусобақаси ўтказилди

By 25.01.2021No Comments

Жорий йилнинг 23-24 январь кунлари Қарши шаҳрида Қашқадарё вилоят федерацияси томонидан 2020 йил сарҳисоби, юқори натижаларга эришган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлаш, Миллий Олимпия қўмитасининг Ханчжоу-2022 ва Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан катта тадбир ва мусобақа ташкил этилди.

Тадбирда 20дан ортиқ спортчи ва 10дан ортиқ мураббийлар совғалар билан тақдирландилар.

Икки кун давомида вилоят терма жамоларини иқтидорли ёшлар билан қайта шакллантириш мақсадида саралаш мусобақалари ўтказилди.