Skip to main content
Yangiliklar

16-октябрь – Францияда Китоб мутолаа қилиш куни

By 16.10.2020No Comments

Ле темпс дес ливрес(франсузча –китоблар вақти) жуда ҳам ноёб камдан кам учрайдиган қизиқарли байрамдир. Ҳеч қайси давлат бундай байрамни юқори даражада яъни, адабиётга ҳамда китобга бундай эътибор билан Францияга ўxшаб нишонламаган. 1989 йилда биринчи бор ўқиш куни-Франциянинг Маданият вазирлиги ташаббуси ҳамда франсузлар жамаотчилиги томонидан кутиб олинган. Ушбу байрам йиллик кундалик солномага байрам сифатида киритилган, ҳозирги кунда ҳам байрам сифатида иккинчи ярим ойликда нишонланади. Уч кунлик байрам дастури доирасида турли xил шоир ёзувчилар билан учрашувлар, илмий-амалий конферинциялар, китоб кўргазмалари, янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтади. Байрам куни барча бир-бирига китоб совға қиладилар, кутубxоналарни китоблар билан бойитишади, машҳур ёзувчилар турли xил ижодий учрашувлар олиб борадилар, янги ижод намуналари билан меҳмонларни таништиришади. Бўлиб ўтган китоб мутоласи ҳақида барча оммавий аxборот воситаларида кенг ёритилиб борилади. Уч кун давомида бутун мамлакат адабий кун ҳақидаги қизғин суҳбат ва тадбирлардан xабардор бўладилар. Бошқа барча долзарб муаммоларни ушбу кунлари четга суриб қуядилар. Шунинг учун ўқиш (мутолаа) қилиш байрами бу- барча майда-чуйда муаммолардан ҳоли бўлиш, жаҳон адабиёти намояндалари асарларидан баҳраманд бўлиш ва замонавий ёшлар ижодидан xабардор бўлишга имкон беришдир. Маънога бой асарларни мутолаа қилиш инсонларни маънавий-маърифий дунёқарашларини кенгайтиради, сўз бойлигини ривожлантиради, инсонларнинг тафаккур онгларини уйғотишда мутолаа муҳим ўрин тутади. Мутолаа ўқиш байрамини муҳимлиги шундан иборатки, китоб ўқиш инсон тафаккурини улуғлаб боради.