Yangiliklar

Бутунжаҳон нон куни

By 16.10.2020 No Comments

16 октябрь- озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги хўжаликлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ассоциацияси ташаббуси билан 16 октябрь- Бутунжаҳон нон куни деб эълон қилинган. Бу ғоя, ўтган асрнинг 50-йилларида Халқаро новвойлар ассоциацияси вакилларининг ҳаёлига келган ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1979 йилдаги мажлисида қабул қилинган. Шундай қилиб, нон билан боғлиқ ишда меҳнат қилаётганларнинг ўз касб байрамлари вужудга келган. Нон соғлиқ, тўкинлик ва хотиржамлик рамзи ҳисобланади, шунинг учун бу куни ҳамма мамлакатларда қандолат фабрикалари махсулотлари кўргазмалари, нон ёпиш маҳорат дарслари ўтказилади, қандолатчи ва новвойлар малака алмашув учрашувлари ташкиллаштирилади. Бутунжаҳон нон куни – бу халқ сайллари ва саҳнавий чиқишлар учун ҳам қизиқ рақслар, ўйинлар, қўшиқларга бой маросим ҳисобланади. Байрам қатнашчилари кийимларини гуллар билан безатадилар, айрим хонадонларда эса ҳозиргача меҳмонларни аввалгидек нон ва туз билан кутиб оладилар.