Skip to main content
Yangiliklar

Сиднейда XXVII ёзги Олимпия ўйинларининг очилиши бўлиб ўтган кун

By 15.09.2020No Comments

XXVII ёзги Олимпия ўйинлари 2000 йил 15 сентябрдан 1 октябрга қадар бўлиб ўтган. Даъвогар шаҳарлар орасида Пекин, Манчестер, Берлин ҳамда Стамбул шаҳарлари бўлган. 2000 йил Олимпиадаси рамзи бир нечта ҳайвонлар бўлган: Олли кукабарраси, Сид ўрдактумшуқ, шунингдек, фақат Автралияда яшайдиган Милли илони. Ушбу рамзий учлик олимпия дўстлиги ва ғалабага бўлган интилишни ифодалаган. Бундан ташқари, улардан ҳар бири яшаш жойидан келиб чиққан ҳолда табиат унсурларини тасвирлаган: ер, сув ва осмон. Ўйинлар учинчи минг йиллик арафасида бўлиб ўтган шу сабабли ҳам улар бир маъно асносида бўлиб ўтган. Ўрдактумшуқ Сид (Syd – ўйинлар бўлиб ўтаёган шаҳарнинг фисқартма номидан олинган), кукабарру Оллим (Olly- “олимпиада” сўзининг қисқартмаси), Милли илони (millenium – мингйиллик сўзининг қисқартмаси) уйинчи мингйилликнинг учлик рамзи ифодаси. Маросим очилиши Australia Stadium майдонида 15 сентябрь куни бўлган ва 110 нафар томошабин йиғилган. Ушбу ёзги ўйинларнинг яна бир алоҳида жиҳати шундаки, австриялик енгил атлетикачи Кэтти Фримен югуриб келиб Олимпия ўйинлари оловини ёққан ва олимпия ўйинлари тарихида илк маротаба олимпия чемпиони бўлган. У ушбу ўйинларда 400 метр масофада югуришда ғолиб бўлган.