Skip to main content
Yangiliklar

Телефон алоқаси ишга туширилган кун

By 15.09.2020No Comments

1904 йил 15 сентябрь – Телефон алоқаси ишга туширилган. Ўзбекистонда умумий фойдаланиладиган 200 рақамли дастлабки телефон стансияси Тошкентда 1904 йил 15 сентябрда ишга туширилган. Телефон тармоғи бир симли бўлиб, ер иккинчи ўтказгич вазифасини бажарган. 1924 йилга келиб стансияларининг сиғими 1700 рақамни ташкил этди. Телефонлар фақат шаҳарлардагина бор эди 1932 йил Тошкентда 5500 рақамли биринчи автоматик телефон стансияси (АТС) ишга туширилди. Шу даврдан телефон тармоқларини ривожлантириш АТСни жорий этиш йўналишида ривожланди. 1940 йилда Ўзбекистонда монтаж қилинган умумий сиғими 17,5 минг рақамли 118 телефон стансияси ишлади.

Маълумот: Ўзбекистон Республикаси энциклопедияси. “Қомуслар Бош таҳририяти”. Т.1997.