Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясидан видео табрик

By 24.05.2020No Comments

Ҳурматли юртдошлар, сизларни мусулмон уммати учун қадрли бўлган Рамазон ҳайити байрами билан чин дилдан қутлаймиз.

Муқаддас динимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик, меҳр-шафқат каби буюк фазилатлари янада ёрқин намоён бўладиган ушбу шукуҳли дамларда барчамиз, аввало, Аллоҳ таолога оиламиз, элу юртимиз билан биргаликда бугунги қутлуғ ва барокатли кунларга етказгани учун беҳисоб шукроналар айтамиз. Яратгандан – бу муборак ойни, раҳмат, марҳамат ва мағфират билан кутиб олишга интилган ҳар бир яқинларимизни дуоларини ижобат бўлишини сўраб қоламиз. Ийд Рамазон муборак, хонадонингиз нурга, қалбингиз меҳрга тўлсин…

 

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати