Skip to main content
Yangiliklar

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

By 24.05.2020No Comments

Бугун юртимизда муборак Рамазон ҳайити нишонланмоқда.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси ходимлари номидан барчани Рамазон ҳайити билан муборакбод этамиз.

Рамазон ҳайити исломдаги энг муқаддас байрамлардан бири ҳисобланиб, бағрикенглик, биродарчилик ва раҳм-шафқат рамзи ҳисобланади. Ҳар бир мусулмон бу муборак кунни интиқлик билан кутади. Ўзбек халқининг ҳар бир хонадонида файзу-барокатлар аримасин, боши тўйдан чиқмасин, нимаики эзгу ниятлари бўлса ижобатини берсин. Барча соғ-саломат бўлиб, кейинги йилга ҳам бағри бутунликда ушбу муборак байрамни кутиб олиш насиб этсин.

Азиз юртдошлар, Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати