Skip to main content
Yangiliklar

Aсосий ва ягона таълим усули

By 26.05.2020No Comments

Аксарият ота-оналар инсонни тарбиялашнинг энг самарали усулларидан бирини шундай баҳолашади – рағбатлантириш, ҳаддан ташқари мақтов болани бузиши мумкин, деб таъкидлашади. Болани мақташ нега шунчалик муҳимлиги ҳақида ушбу мақолада сиз билан гаплашамиз.

Биринчиси. Рағбатлантириш ижтимоийлашувнинг муҳим элементидир. Болани қанча кўп мақтасангиз, у нотаниш муҳитга тезроқ мослашади. Болалар учун ижтимоийлашувнинг биринчи белгиси ота-оналар розилиги, шунинг учун нооғзаки рағбатлантириш усуллари жуда муҳимдир. Бу табассум, енгил қучиш, тегиниш ва бошқалар бўлиши мумкин. Буларнинг бари келажакда боланинг тўғри ривожланишига ёрдам беради.

Иккинчидан: баъзи сабабларга кўра кўплаб ота-оналар болани мақташдан қўрқишади, чунки у ҳаракат қилишни тўхтатади. Бу ерда асосий нарса қандай ва қачон рағбатлантиришдир.

Самарали рағбатлантириш учун иккита қоидани эсланг:

1. Aгар бола ҳамма нарсани тўғри бажарган бўлса, мақташ керак.

2. Бола бирор нарсани тўғри бажаришга уриниши биланоқ рағбатлантириш керак.

Бир сўз билан айтганда, шунчаки мақташ шарт эмас – фақат бирон бир ҳаракат ёки натижа бўлсагина. Болани керакли хатти-ҳаракатлардан сўнг дарҳол мақтанг, кечиктирманг, чунки боланинг бошида серотонин ишлаб чиқарилади – бу яхши кайфият гормони. Бундан ташқари, самимий ҳис-туйғулар ва табассум билан мақтовни кучайтиришни унутманг.

Ота-оналарнинг рағбатига қарши туриш деярли мумкин эмаслиги психологик жиҳатдан исботланган. Шунинг учун болангизни мақтанг. «Aмал – рағбатлантириш – серотонин» алоқаси бир неча марта мияга ўрнашиши биланоқ, бола ўз олдига мақсад қўяди: баъзи ҳаракатлар билан ота-онасини рози қилиш, масалан, уй вазифасини ўз вақтида бажариш каби. Бу ерда, албатта, савол туғилиши табиий: бола шунчаки мақтов учун бирор иш қилмайди-ку? Рағбатлантиришга боғлиқлик аллақачон мия ярим пўстлоғига киритилган. Илмий исботланганки, мақтовдан самарадорлик ва ўрганиш сифати ортади: бола янги билимларни тезроқ эслаб қолади, унга янги мавзуни тушунтириш осонроқ бўлади ва ҳоказо. Шунинг учун, болангизга самарали таълим бериш ва уни муваффақиятли ўқитиш учун оддий ва самарали усулдан фойдаланинг.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/katezekavica/glavnyi-i-edinstvennyi-vospitatelnyi-priem-5e96f30415078e38bff854f1