Skip to main content
Yangiliklar

Одамларни ўзига жалб қилишнинг махфий усуллари

By 26.05.2020No Comments

Омма эътиборидаги кўплаб шахслар одамларни ўзига жалб қилиш услубига эгалигини сезганмисиз? Муваффақиятли муносабат ўрнатиш сирларини сизлар билан баҳам кўрамиз.

1. Оз сўраганлар рад этилмайди

Ушбу қоида ўтган асрнинг 60-йилларида аниқланган. Психологлар, агар одам озгина нарса сўраса, қоида тариқасида, унга ёрдам берилишини пайқашди.

2. Махсус кийим

Aгар бирор киши таниқли бренд кийса, у ҳолда омманинг садоқатига эришиш осонроқ. Чунки инсоннинг онгида киши билмаган ҳолда глобал бренд танишдек туюлади.

3. Прайминг

Бу шундай бўлади: эрталаб одамдаги қўполлик ва бир воқеадан ёмон кайфият бутун кун давомида сақланиб қолади. Бу прайминг деб аталади, яъни олинган таассуротни кейинги воқеаларга ўтказиш. Шунинг учун малакали сотувчилар қаҳвани сотиш учун сизга бир нечта тетиклантирувчи мусиқа қўйиш кераклигини билишади.

4. Функционал зичлик

Гештальт-психологлар бир қоидани пайқадилар: предметнинг одатдаги мақсади инсон онгига мустаҳкам ўрнашади. Масалан, пирог тайёрлашга қарор қилдингиз ва хамир ёйишингиз керак, лекин ўқлов тополмайсиз. Кўпгина ҳолларда одамлар шунга ўхшаш нарсани, масалан, шиша ишлатгандан кўра, изланишни давом эттирадилар.

Инсон билан худди шундай. Агар севган кишининг қалбига эришмоқчи бўлсангиз, дўстликдан бошламанг, балки дарҳол ҳаракат қилинг. Aкс ҳолда, «дўстлар зонаси»дан чиқмайсиз.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/wikium/sekretnye-priemy-po-raspolojeniiu-liudei-k-sebe-5e940bd10ff3ce2ef6444a4b