5 сентябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида таэквондо WT’нинг “Кёруги” йўналиши бўйича “CHIMKENT CUP” мусобақаси старт олди.
Мусобақанинг дастлабки уч кунида, “Nazaraliyev Team” клуби таэквондочилари 4та олтин ва 2та кумуш медалини делегациямиз ҳисобига кўшиб қўйишди.
Совриндор бўлган спортчилар рўйхати:
1.Суҳроб Бобобеков – олтин медаль
2.Нажмиддин Қосимхўжаев – кумуш медаль
3.Мадина Мирабзалова – олтин медаль
4.Озода Собиржонова – олтин медаль
5.Ирода Миртожиева – олтин медаль
6.Ситора Эргашова – кумуш медаль
Мусобақа 10 сентябрга қадар давом этади.
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати