Skip to main content
Yangiliklar

❓Тана ҳарорати нима сабабдан кўтарилади?

By 13.04.2021No Comments

😷 Грипп. Тана ҳарорати 40 даражагача кўтарилади, бўғимларда ва бошда оғриқ пайдо бўлади. Бундай вақтда шифокорни чақирган маъқул. Мустақил даволаниш ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин.

🗣 Ангина. Юқори ҳарорат ва томоқ оғриши, бодомча безнинг шишиши ангинадан дарак беради.

🤒 Пневмония. Сиз худди грипп бўлган каби асоратларни бошдан ўтказасиз. Даволанасиз ва энди тузалдим деганингизда, тана ҳарорати яна кўтарила бошлайди. Кўкрак қафасида оғриқ ҳосил бўлади. Нафас қисиши кузатилади. Буларнинг барчаси пневмониянинг асоратлари бўлиши мумкин.

👂Отит. Ҳарорат қулоқ оғриғи билан бирга намоён бўлса, бу отитнинг даракчисидир.

🧬 Ичак инфекцияси. Агар ҳароратнинг кўтарилиши диарея, қайт қилиш, ошқозонда оғриқ билан намоён бўлса, сиз ичак инфекцияси билан зарарланган бўлишингиз мумкин.