Skip to main content
Yangiliklar

Наманганда таэквондо WТ бўйича мастер-класс ўтказилди

By 13.02.2023February 22nd, 2023No Comments

Корея Республикаси “Куккивон” академияси профессори Наманган вилоятига ташриф буюрди.

ПҚ 337-сонли қарорини амалда бажариш мақсадида Корея Республикаси билан Наманган вилояти спортни ривожлантириш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳаракатида. Таэквондо WТ бўлими раиси Холмурод Нозимов томонидан Корея Республикаси “Куккивон” академияси профессори доктор Баэк Мун Жон бўлим тамонидан кутиб олинди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг таэквондо (WТ) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида 2022 йил 29 июлдаги ПҚ 337-сон қарори ижросини
Наманган вилоятида таъминлаш, таэквондо (WТ)ни олимпия спорт тури сифатида оммалаштириш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш тизимини яхшилаш, миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш кенг муҳокама қилинди. Бундан ташқари маҳаллий спортчилар учун махсус ўқув-семинари ташкил этилди.