Skip to main content
Yangiliklar

“Fujairah Open-2023”. Ўсмирларимиз ва кадетларимиз жами 20та медални қўлга киритишди

By 08.02.2023February 22nd, 2023No Comments

БААда анъанавий “Fujairah Open-2023” мусобақаси якунига етди. Дастлабки кунда Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари катталар тоифасида 6та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза жами 9та медалини қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Мусобақанинг иккинчи ва учинчи кунлари даянга ўсмирлар ҳамда кадетлар чиқишди. Қувонарлиси ўзбекистонлик ёш таэквондочилар юртимизга жами 20та медаль билан қайтадиган бўлишди.

Ўсмирлар
Олтин – Жавлон Бердибеков, Ҳожиакбар Абдурасулов ва Нурсултон Ҳакимов
Кумуш – Беҳруз Салимов, Мираслава Омелченко, Севинч Ҳайитова, Гулшаной Исмоилова ва Амирхон Ҳакимов
Бронза – Худойназар Шодмонов, Камронбек Мансуров, Мадина Шониёзова ва Лайло Ҳасанова

Кадетлар
Олтин – Азизбек Сатторов ва Озодбек Рисбеков, Одина Жўрабоева
Кумуш – Алибек Ҳалимов
Бронза – Марварид Оманжонова, Нурмуҳаммад Шамсиддинов, Ёсинбек Одилов ва Ислом Муҳаммаджонов

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати