
Ўзбекистон таэквондо терма жамоасининг Анталия шаҳридаги йиғини давом этмоқда.
Кеча терма жамоамиз Анқара шаҳри спорт клуби ҳамда Россия таркибига кирувчи Кабардино-Балкария Республикаси терма жамоаси таэквондочилари билан қўшма машғулот ўтказишди.
Бундай қўшма машғулотлар орқали таэквондочиларимиз бошқа мамлакат спортчилари билан тажриба алмашишади.
Тез орада ушбу қўшма машғулотдан видеолавҳа тақдим этилади.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати