Skip to main content
Yangiliklar

Юртимизда таэквондо бўйича флэшмоблар ўтказилди

By 05.09.2022No Comments

Хабарингиз бор, 4 сентябрь “Бутунжаҳон таэквондо куни” ҳисобланади.Бундан ташқари Президентимиз ташаббуси билан шу йилдан бошлаб бу сана Ўзбекистонда таэквондо куни деб атала бошланди.

ПҚ-337 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, таэквондо спорт турини юртимизда янада оммалаштириш, ёш авлодда ушбу спорт турига қизиқишни орттириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида флэшмоблар ташкил этилди.

Ушбу флэшмобда ёш таэквондочиларнинг чиқишларини ота-оналари ҳамроҳлигида ёш болакайлар ва қизалоқлар мароқ билан томоша қилишди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

 

04