✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:
✅ Диетолог-нутрициологлар томонидан тўғри овқатланишда “Соғлом таомланиш ликопчаси”дан фойдаланиш тавсия этилади.
❓Хўш бу ликопча нима?
🍽 “Соғлом таомланиш ликопчаси” ҳар овқатланишда ишлатилиб, ушбу ликопчада инсон организми учун фойдали ва керакли бўлган, витамин ва микроэлементларга тўла бўлган барча маҳсулотлар мавжуд бўлади.
🥦 Ликопчанинг 2/3 қисми мева ва сабзавотлардан иборат бўлади. Қолган қисмининг тенг ярми оқсил (гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут маҳсулотлари) ва тенг ярми донли ва дуккакли маҳсулотлардан иборат бўлиши лозим.
✔️Бу ҳар таомланишда сабзавотлар ва кўкатларни кўпроқ истеъмол қилишни ва албатта, оқсил маҳсулотлари бўлиши кераклигини англатади.