Бугун Жанубий Кореянинг Чунчеон шаҳрида таэквондо бўйича XXV Осиё чемпионати старт олди.
Дастлабки кунда Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари иккита медални қўлга киритишди.
Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов барча рақибларини таслим қилиб Осиё чемпиони бўлди. Яна бир ҳамюртимиз Чарос Қаюмова эса финалга қадар етиб борди ва кумуш медалига эга чиқди.
Тақдирлаш маросимидан суратларни томоша қилинг.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати