Эртага таэквондо бўйича Осиё чемпионати старт олади. Биринчи кунда уч нафар ўзбекистонлик спортчи ўз иштирокини ўтказади.
68кг вазн тоифасида Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов мусобақани нимчорак финалдан бошлайди. Ҳамюртимизнинг рақиби Шу Морита (Япония) ва Фаҳид Абдулразоқ (Фаластин) жанги ғолиби бўлади.
46кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Зарнигор Ҳусниддинова нимчаорак финалда сингапурлик Фелипа Ривас Изабель билан тўқнаш келади.
49кг вазнда ўзбекистонлик Чарос Қаюмова мусобақани чорак финалдан бошлайди. Унинг рақиби Аклой Кожомбердиева (Қирғизистон) ва Хуанг Ших Юан (Хитой Тайпеи) баҳси ғолибаси бўлади.
Учала таэквондочимизга омад тилаймиз!
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати