Skip to main content
Yangiliklar

📍Маккажўхори донининг фойдалари

By 02.06.2022No Comments

 

✍️ Шифокор Насиба Ражабова:

✔️ Ушбу маҳсулотнинг таркиби бўлган толалар (клетчатка) организмни токсинлардан тозалаш ва ошқозон ҳамда ичакларда чириш жараёнлари ривожланишининг олдини олишда актив иштирок этади.

✔️ Темир ва мис нафақат қон ҳосил қилиш тизимига ижобий таъсир кўрсатади, балки иммунитетни сезиларли даражада мустаҳкамлайди.

✔️ Юрак ва қон томир тизими касалликларида калий, кальций ва магний жуда фойдали бўлиб, қон томирларининг эластиклигига ва юракнинг ўз ишига таъсир қилади.

🔻Етарли миқдорда магний ҳам асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади, стрессга чидамлилигини оширади ва уйқуни яхшилайди.