👨⚕️Шифокор Улуғбек Ўроқов:
🔻Сабзи. Кўп миқдорда А витаминини ўз ичига олади, у кўриш ўткирлигини, айниқса, кечаси кўриш қобилиятини сақлашда жуда муҳимдир.
🔻Гулкарам. Кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам беради ва кўз озиқланишини яхшилайди.
🔻Исмалоқ. Исмалоқ кўзни турли касалликлардан, хусусан, катарактадан сақлайди.
🔻Цитрус мевалар: Киви, апельсин, лимон, мандарин қон томирларини, шу жумладан кўз томирларини мустаҳкамлайди.
🔻Балиқ ва балиқ ёғи. Омега ёғ кислоталарининг асосий манбаи бўлиб, ушбу кислоталар кўплаб кўз касалликларининг олдини олишда жуда муҳимдир.
🔻Дуккаклилар. Ловия А витаминининг жигардан тўғридан тўғри тўр пардага кириб боришига ёрдам беради.