✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:
🔍 Гастрит – ошқозон шиллиқ қавати яллиғланиши. Гастритнинг сурункали шакли ярали касаллик, ошқозон саратонига айланиши мумкин. Гастрит белгилари қуйидагилар:
⭕️ Эпигастрия – қориннинг юқори қисмида оғриқ бўлиб, айрим озиқ овқатлар, суюқликлар ва баъзи дорилардан кейин кучаяди
⭕️ Доимий учрамайдиган аломатларга: жиғилдон қайнаши, қайт қилиш ва кекириш киради.
⭕️ Касаллик баъзида ошқозон дамланиши ва тез-тез газ ажралиши билан намоён бўлади.
⭕️ Сурункали гастрит белгиларини аниқлаш анча қийинроқ. Узоқ вақт давомида касаллик аломатлари ич кетиши ёки қабзият, ҳожат чиқаришнинг даврий тартибсизлиги, тилда караш пайдо бўлиши, тез чарчаш, қорин қуриллаши ва метеоризм билан чекланган бўлади.
⭕️ Енгил шаклда сурункали гастрит ич қотиши ва ич кетиши билан характерланади.