Эртага, 24 июнь куни Жанубий Кореяда таэквондо бўйича XXV Осиё чемпионати старт олади. Жанглар Чунчон шаҳридаги Канвон провинциясида жойлашган “Hoban Gym” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Тўрт кун давом этадиган қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 нафар таэквондочи билан иштирок этади.
Осиё чемпионатида иштирок этувчи таэквондочилар рўйхати:
46кг – Ҳусниддинова Зарнигор
49кг – Мухторова Динора
53кг – Қаюмова Чарос
62кг – Садикова Феруза
+73кг – Осипова Светлана
63кг – Пулатов Нияз
68кг – Рашитов Улуғбек
74кг – Жайсунов Жасур
80кг – Салаев Шуҳрат
87кг – Рафалович Никита
+87кг – Ражабов Шоҳруҳ
Мураббийлар:
Павел Хан
Пахлавон Собиров
Максим Рафалович
Жасур Бойқўзиев
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати